Ўзбекистон | 13:56 / 23.08.2024
1122
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонга йирик инфратузилма объектларини лойиҳалаш бўйича маслаҳат бериши мумкин

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Crossrail International компанияси бош ижрочи директор Пол Дайсон билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Томонлар Ўзбекистон иқтисодиётининг турли йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш ва йирик инфратузилма объектларини лойиҳалаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишларда ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш мақсадида келгусида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари мутахассислари билан музокаралар ўтказиш ва ишчи сафарни уюштиришга келишиб олинди.

2017 йилда ташкил этилган Crossrail International компанияси бутун дунё бўйлаб мураккаб темирйўл лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича стратегик маслаҳатлар беради. Ҳозирги кунга қадар мазкур компания кўмагида 20 та давлатда умумий қиймати 520 миллиард долларга тенг бўлган 63 та йирик транспорт ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилган.

Мавзуга оид