Ўзбекистон | 23:13 / 23.08.2024
82299
2 дақиқада ўқилади

Зироат Мирзиёева ва Саида Мирзиёева Озарбойжон биринчи хоними билан учрашди

Улар биргаликда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази қошидаги «Меҳрли мактаб» шифохонасига, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур суратлари кўргазмасига ташриф буюрди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналига ёзиб қолдирди.

«Биргаликда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази қошидаги «Меҳрли мактаб» шифохонасига, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур суратлари кўргазмасига бордик, миллий либосларнинг ажойиб намойишини томоша қилдик.

Маданий-гуманитар алоқалар ва муштарак анъаналар Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги муносабатларнинг ривожида муҳим ўрин тутади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳамроҳлигида 22 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. 23 август куни Кўксарой қароргоҳида Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев тор доирада учрашув ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди.

Мавзуга оид