Гуржистон банклари АҚШ санкцияларидан кейин «Золотая корона» орқали пул ўтказмаларини тўхтатди
TBC Bank ўз иловасидан «Золотая Корона»ни бутунлай олиб ташлаган, Rico сервиси эса олдинроқ амалга оширилган тўловларни кўрсатмаяпти.
Гуржистоннинг бир нечта банки «Золотая корона» пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга тизимни ишлаб чиқарган компаниялардан бирига нисбатан санкциялар жорий этилгани сабаб бўлмоқда.
«Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, TBC Bank ўз иловасидан «Золотая Корона»ни бутунлай олиб ташлаган, Rico сервиси эса олдинроқ амалга оширилган тўловларни кўрсатмаяпти, Bank of Georgia бўлса ўтказмаларни бекор қилиб юбормоқда. Credo банки ҳозирда ишлаб турибди», — дейилади хабарда.
Гуржистон ҳудудида тўлов тизими тақиқлангани тўғрисида расмий маълумот эълон қилинмади. «Золотая корона» Россиядан Гуржистонга пул ўтказмалари сони бўйича етакчи ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Россия молия бозоридаги учта компанияга нисбатан санкциялар қўллади — «Атол», «Диасофт» ва «Молиявий технологиялар маркази» (МТМ). Ушбу компанияларнинг охиргиси «Золотая корона» билан боғланган. Машҳур тўлов тизими олдинлари МТМ гуруҳида бўлган.
МТМ «Золотая корона»нинг дастурий таъминотини, жумладан мобил иловасини ишлаб чиққан. Компания карталар ва пул ўтказмалари билан ишлаш, шу жумладан, транзакциялар реестрини шакллантириш ҳамда уни тўлов тизими ва банкнинг оператив-клиринг марказига йўналтириш бўйича «Золотая корона» билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб келади.
Мавзуга оид
17:09 / 07.11.2024
2027 йилга бориб Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 20 млрд долларга етиши мумкин
18:04 / 31.10.2024
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 34,8 фоизга ошди – Нурмуродов
09:26 / 30.08.2024
Қозоғистон банклари «Золотая корона»дан воз кечяпти
23:43 / 20.08.2024