Жаҳон | 21:34 / 31.08.2024
7749
2 дақиқада ўқилади

Япония ўзининг меҳнаткаш халқини ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтказмоқчи

Panasonic компаниясининг 63 минг нафар ходими ҳафтасига тўрт кун ишлаш ҳуқуқига эга бўлса-да, дам олиш кунларидан фақат 150 нафар ходим фойдаланган.

Фото: AP

Японияда мамлакат аҳолиси ва компанияларни ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтишга кўндириб ишчи кучи етишмаётгани туфайли юзага келаётган муаммони ҳал этишга уринмоқда.

Япония ҳукумати 2021 йилда маъқулланган иш ҳафтасининг қисқаришига оид ғояни илк бор қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, Япониядаги компанияларнинг қарийб 8 фоизи ўз ходимларига ҳафтасига уч кун дам олишга рухсат беради, аммо 7 фоиз компания ходимларга ҳафтасига бир кун дам бермоқда.

Ҳукумат иш вақтини қисқартириш ва бошқа мослашувчан тартибларни, хусусан, қўшимча иш вақти ва йиллик пулли таътилларни чеклашни тарғиб қилувчи «иш услубини ислоҳ қилиш» кампаниясини бошлаган.

«Ишчилар ўзларининг шароитларига қараб турли хил иш услубларини танлашлари мумкин бўлган жамиятни яратиш орқали биз ўсиш ва тақсимлашнинг яхши циклини яратишни ҳамда ҳар бир ишчининг яхши истиқболга эга бўлишига имкон беришни мақсад қилганмиз», — дейилади хабарда.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги хизматларни назорат департаментига кўра, ҳозиргача фақат учта компания ўзгаришлар, тегишли қоидалар ва мавжуд субсидиялар бўйича маслаҳат сўраган — бу мазкур ташаббус дуч келадиган муаммолар қанчалик кучли эканидан далолат беради.

Яна бир кўрсаткич жуда муҳим: электроника воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Panasonic Holdings компаниясининг 63 минг нафар ходими ҳафтасига тўрт кун ишлаш ҳуқуқига эга бўлса-да, дам олиш кунларидан фақат 150 нафар ходим фойдаланган.

Ҳукуматнинг иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни яхшилаш борасидаги қўллаб-қувватлови Японияда катта ўзгаришларни англатади — мамлакат Иккинчи жаҳон урушидан кейин иқтисодий ўсишга айнан халқининг меҳнаткашлиги сабаб эришган.

Мавзуга оид