Ўзбекистон | 12:30 / 25.09.2024
723
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малта сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Малта ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 25 февралда ўрнатилган.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Малта бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Иан Борч билан учрашди. 

"Малта бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Иан Борч жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Малта Ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазирлиги ўртасида икки томонлама муносабатларимиздаги кўплаб фойдаланилмаган имкониятларни ўрганиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиладиган сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги Англашув меморандумини имзоладик".

Ўзбекистон ва Малта ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 25 февралда ўрнатилган.

Мавзуга оид