Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Али Хоманаий сўнгги 5 йил ичида биринчи марта омма олдида нутқ сўзлаб, Исроилга яқинда қилинган ҳужумни олқишлади.
Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий сўнгги беш йил ичида биринчи марта жума намозида сўзлаб, Исроилга яқинда амалга оширилган йирик ракета ҳужумини изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, агар керак бўлса, мамлакат бундай ҳаракатларни такрорлашга тайёр, деб ёзди AP.
85 ёшли Хоманаий Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини Қуролли кучларнинг «ажойиб иши» деб атади. Шунингдек, 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС томонидан Исроилга қилинган ҳужумини оқлаб, «Фаластиннинг қонуний ҳаракати» деб айтди.
Эрон раҳбари яқинда Исроилга қилинган ракета ҳужумини «халқаро ҳуқуқ, мамлакат қонунлари ва исломий эътиқодларга асосланган» деди ва «Афғонистондан Ямангача, Эрондан Ғазогача» бўлган давлатларни душманга қарши чора кўришга тайёр бўлишга чақирди.
Қайд қилинишича, Хоманаий охирги марта жума намозида 2020 йилда, Бағдодда Америка дрон ҳужуми оқибатида генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг сўзлаган. Бу сафар у араб мамлакатларига араб тилида хитоб қилди.
Хоманаий нутқидан олдин «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимини хотирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Мавзуга оид
19:36 / 04.10.2024
Исроил нишонлари: ядровий марказлар, нефт омборлари ёки оятуллоҳ?
16:23 / 04.10.2024
Эроннинг Исроилга ракета зарбасидан кейин нефт нархи ошди
13:00 / 04.10.2024
Ливан: Исроил ҳужумлари оқибатида бир сутка ичида 46 киши ҳалок бўлди
11:37 / 04.10.2024