Иқтисодиёт | 13:20 / 16.11.2024
1615
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди. 

Ўзбекистон «Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим»нинг расмий иштирокчисига айланди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабарига кўра, БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий-ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан 2016 йилда қабул қилинган ушбу ҳужжат электрон савдо ҳужжатларини ўзаро тан олиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда миллий ва субминтақавий тизимларнинг операцион мувофиқлигини оширишга қаратилган.

Ҳужжат Ўзбекистон учун 2025 йил 3 февралдан кучга киради. Бугунги кунга қадар ушбу битимга расман 14 та давлат қўшилган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистонда битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ўзбекистоннинг ушбу ҳужжатга қўшилиши мамлакатнинг қоғозсиз савдо халқаро тизимига интеграциялашуви, Осиё-Тинч океани минтақасидаги дўст давлатлар билан экспорт-импорт операцияларини жадаллаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид