"Тоттенҳэм" - "Манчестер Сити", "Рома" - "Интер" ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар
1-2 октябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.
Бундеслига. "Байер" - "Боруссия Д" (Шанба, 1 октябрь, Матч! Футбол 3, 21:30)
Германия чемпионати 6-турининг марказий учрашувларидан бири Леверкузенда бўлиб ўтади. “Байер” уйда “Боруссия Д”ни қабул қилади. Мавсумни ўта муваффақиятсиз бошлаган “Байер”га барқарорлик етишмаяпти. Дортмундликлар эса анча омадли старт олди. Тўғри, жамоада бир мағлубият бор. Шунга қарамай, клуб ҳар бир рақибини йирик ҳисобда мағлуб қилишда давом этмоқда. Ҳозирда улар “Бавария”дан кейин 2-ўринда боришмоқда.
Майдонга туша олмайдиган футболчилар:
“Байер”: Карим Бельараби, Йоэл Похьянпало, Лукас Бедер.
“Боруссия Д”: Невен Суботич, Марк Бартра, Марко Ройс, Андре Шюррле, Свен Бендер.
АПЛ. “Тоттенҳэм” – “Манчестер Сити” ( Якшанба, 2 октябрь, Матч! Футбол 1, 18:15)
Жорий мавсумда “Манчестер Сити” АПЛнинг барча ўйинларида ғалаба қозонмоқда. Бу жамоадан очко тортиб олиш бирорта жамоага насиб қилмаяпти. Лекин Гвардиола шогирдларини 7-турда жуда қийин ўйин кутмоқда. “Тоттенҳэм” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Айни пайтда бу икки жамоа турнир жадвалида ёнма-ён жой олишган. Уларнинг очколари борасида тафовут 4тани ташкил қилмоқда.
Майдонга туша олмайдиган футболчилар:
“Тоттенҳэм”: Харри Кейн, Мусса Сиссоко.
“Манчестер Сити”: Кевин де Брюйне, Венсан Компани, Нолито
РФПЛ. “Зенит” – “Спартак” (Якшанба, 2 октябрь, Матч ТВ, 18:30)
Россия чемпионатининг 8-турида “Зенит” ўз майдонида “Спартак”ни қабул қилади. Ортда қолган 7 турдан сўнг икки жамоа ҳам жадвалда бир-бирига яқин жойлашишган. Питерликлар “Спартак” билан баҳсдан олдин Европа Лигасининг 2-турида АЗни 5:0 ҳисобида мағлуб қилди. Жорий мавсумда “Зенит” ҳали мағлубиятга учрамаган. “Спартак”да эса битта мағлубият бор.
РФПЛ. “Ростов” – ЦСКА (Якшанба, 2 октябрь, Матч ТВ, 21:00)
Турнинг яна бир ўйини “Ростов” ҳамда ЦСКА ўртасида кечади. Москваликлар чемпионатни ишончли бошлаган ва “Спартак”дан кейин 2-ўринда боришмоқда. Бироқ “Ростов” чемпионатни бироз ёмон бошлади. Ортда қолган 7 турдан кейин жамоа 3 бор мағлубиятга учради. Хуллас, 8-турнинг энг қизиқарли ўйини бўлиши кутилмоқда.
А Серия. “Рома” – “Интер” (Якшанба, 2 октябрь, Матч ТВ, 23:45)
А Сериянинг 7-турининг марказий учрашуви Римда бўлиб ўтади. “Рома” азалий рақиби “Интер”ни қабул қилади. Айни пайтда бу икки жамоа турнир жадвалида ёнма-ён жой олишган. Охирги йилларда “Рома” ва “Интер” чемпионатда ўз мавқеини анча йўқотиб қўйган. “Ювентус”ни чемпионликни қўлга киритишига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаяпти. Бу жамоалар шу кунга қадар 175 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Устунлик “Интер” томонида бўлиб, улар 76 бор “Рома”ни мағлуб қилган. “Рома” эса 50та ўйинда “Интер”дан устун келган.
Майдонга туша олмайдиган футболчилар:
“Рома”: Томас Вермален, Антонио Рюдигер.
“Интер”: Жоау Мариу, Марко Андреолли
Манба: Tribuna.Uz