Жамият | 17:44 / 14.10.2016
11970
2 дақиқада ўқилади

Давлат мулкини ўмарган жиноий тўда қилмиши фош этилди

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Бодо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1991 йилда туғилган Ҳабиб Қаҳрамонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган “Бек” тўйхонаси ёнида жойлашган Азизбек Мардонов билан пивохўрлик қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Сўнгра улар бардан 1 литр баклашкага пиво олиб, Мамадали деган танишлариникига отланишади. Пивохўрлик билан бошланган улфатчиликда жиноий режа тузилди. Улар темир йўл яқинида бўлаётган қурилишдан арзон-гаровга арматуралар олишни ният қилишди.

“Дамас” бир зумда “Черёмушка”да пайдо бўлди. Жиноий шерикчиликка яна бир киши – Зокиржон Обидов ҳам таклиф қилинди. 

780 килограмм 10 мм.ли арматураларни қоровуллар кўмагида ўмарган жиноятчилар уларга қўшиб перфаратор, дрель, 60 метр кабель ҳамда тахталарни ҳам олиб чиқишди. Келишилганидек, қоровул Дилмурод Қараевга 65-70 минг атрофида пул берган тўдабошининг кўнгли тинчигандек бўлди. 

Жиноятчиларга шерик бўлиб, ўзларига ишониб топширилган давлат мулкини ўмариб кетишга имкон берган Ф.Раҳимов, Д.Қараев, Т.Тўхтаевларга тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди. Жиноий режа тузиб, давлат мулкига кўз олайтирган кимсаларга эса суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 

Мавзуга оид