Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Манчестер Юнайтед" "Суонси"га қарши ўйинда ғалаба қозонди ва омадсиз сериясига чек қўйди
Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Суонси" жамоаси ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушди. Жозе Моуриньо шогирдлари учрашувни жуда яхши бошлашди ва 15-дақиқада Поль Погбанинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтиб эса Златан Ибраҳимович катта саҳнага чиқди. У бирин-кетин "оққушлар" дарвозасини ишғол қилди. Бунга эса иккинчи таймда "Суонси" аъзоси бир бор жавоб қайтарди. Шундай қилиб, Моуриньо шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Натижада, "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўрт ўйиндаги ғалабасиз сериясига барҳам берди.
Суонси – Манчестер Юнайтед 1:3 (0:3)
Голлар: 0:1 – 15 Погба, 0:2 – 21 Ибраҳимович, 0:3 – 33 Ибраҳимович, 1:3 – 69 ван дер Хорн.
Суонси – Фабианьски, ван дер Хорн, Кингсли, Ранхель, Моусон, Раутледж (Барроу, 46), Бриттон (Фер, 70), Ки Сон Ен, Сигурдссон, Бастон, Льоренте (Монтеро, 46).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Рохо, Дармиан, Мата (Лингард, 81), Погба, Феллайни, Кэррик, Янг, Руни (Шнайдерлин, 89), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Ибраҳимович (76), Мата (80).
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:41 / 18.04.2025