Спорт | 12:53 / 13.01.2017
31014
1 дақиқада ўқилади

УЕФА энг қарздор клублар рўйхатини эълон қилди

УЕФА Европа клубларининг соф қарздорлиги бўйича рўйхатини эълон қилди. Энг ёмон кўрсаткич «Манчестер Юнайтед» клуби томонидан қайд этилган.

Independent нашри маълумотига кўра, молиявий фэйр-плей жорий қилинганидан сўнг, охирги 5 йилликда клубларнинг қарзи кескин қисқарган.

УЕФА молиявий «фейр-плей» тизимини жорий қилгач, клублар кўраётган зарар қисқарди

2016 йил якунларига кўра, клуб 513 млн фунт даромад олган бўлсада, унинг соф қарзи 25 фоизга кўпайиб, 536 млн еврони ташкил қилган.

Соф қарздорлик бўйича етакчи клублар ўнталиги:
1. «Манчестер Юнайтед» (536 млн евро)
2. «Бенфика» (336 млн евро)
3. «Интер» (306 млн евро)
4. «Валенсия» (285 млн евро)
5. КПР (279 млн евро)
6. «Милан» (249 млн евро)
7. ЦСКА (224 млн евро)
8. «Галатасарой» (222 млн евро)
9. «Ювентус» (209 млн евро)
10. «Рома» (208 млн евро)

Мавзуга оид