Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volvo Женевада янги XC60 автомобилини намойиш қилади
Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчиси Женевадаги автосалонда янги SUV - XC60 моделини намойиш қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида компания сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, автомобилда ҳайдовчига ёрдам бериш учун уч янги кенгайтирилган функция бўлади, улар ҳайдовчиларни ёқимсиз ҳолатлардан ҳимоялайди.
Гап хусусан автоматик руль бошқаруви ҳақида кетмоқда. Ҳайдовчи бирор бошқа нарсага чалғиган тақдирда, XC60 ўз йўлини мустақил давом эттириб, тўқнашувларнинг олдини олишга қодир. City Safety тизими автони транспорт воситалари, йўловчилар ва йирик жониворлар билан тўқнашувлардан сақлайди.
XC60 шунингдек автомобилни ўз чизиғига қайтарувчи тизимга ҳам эга, у 60-140 км/соат тезликда ишлайди.
Мавзуга оид
20:52 / 05.09.2024
Volvo 2030 йилга бориб фақат электромобиллар сотиш режасидан воз кечмоқда
13:16 / 25.03.2024
Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
21:31 / 29.02.2024
Швейцария шаҳарлари ҳақида 10 та қизиқарли факт
08:00 / 14.11.2023