Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қутқарилган буғу бир сониядан сўнг яна бир “қопқон”га дуч келди
Reddit.com’да темир панжаралар орасида тиқилиб қолган буғу тасвирланган видео бир кун давомида 86,3 минг бора томоша қилинди ва бир неча минг изоҳга сабаб бўлди. АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Тотова шаҳарчасида жойлашган қабристон дарвозалари яқинида жониворларни темир “тутқунликдан” қутқариш учун қутқарувчилар ва ветеринарлар жамоаси йиғилди.
Кишилар қўрқиб кетган ҳайвонни қутқариб олишга ҳаракат қилишди. Буғунинг ёнбошлари қаттиқ жароҳат олди, у жуда кўп қон йўқотди. Бироқ, ҳайвон кучдан қолганига қарамай, қутқарувчиларни ўзига яқинлаштирмади. Шунда ветеринарлар буғу бошига мато ташлашди ҳамда ўт ўчириш хизмати ходимлари панжарани кесиб ташлади. Кўп қийналган ҳайвон тутқунликдан озод бўлгач, ваҳимада ўзини қоронғуликка урди ва новдалар орасида ҳам тиқилиб қолишига бир бахя қолди.
Фойдаланувчилар бу тасвирларни кўриб нафақат жониворга ачинишди, балки унинг хатти-ҳаракатини қайсар ўсмирга ўхшатишган. Баъзилар эса ушбу кадрларни "Нотр-Дамлик букур" мультфильмига қиёсладилар.
Мавзуга оид
15:08 / 19.07.2023
Қорақалпоғистонда браконерлар тузоғига тушган икки буғу нобуд бўлди
18:50 / 22.04.2023
Божхоначилар фил тиши ҳамда 180 дона буғу шохини ушлаб қолишди
12:10 / 03.12.2019
Фото: Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган Бухоро буғуси маҳаллий аҳоли хонадонига кириб қолди
19:20 / 27.11.2017