Спорт | 13:50 / 01.06.2017
9442
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» де Хеани «Реал»га сотмади

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеани «Реал»га сотишдан бош тортди.

Sky Sports нашри хабарига кўра, мадридликлар жамоаси ушбу испаниялик дарвозабон учун 60 млн фунт стерлинг (69 млн евро) таклиф қилганди, бироқ манкунианликлар рад жавобини берди.

Аввалроқ Давид Жозе Моуриньо бошчилигида «МЮ»даги ҳаётидан мамнунлиги ва кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи жамоанинг бир қисми эканлигидан бахтиёрлиги маълум қилинганди. 

Манкунианликлар Европа лигасида «Аякс»ни 2:0 ҳисобида енгиб, кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. «МЮ» мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлашда 2-саватчадан жой олади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид