Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ягона ижтимоий тўловни ўз вақтида тўламаган санъаткорлар лицензиясидан маҳрум қилинади
Кун.уз сайтида шоу бизнес олами вакилларининг солиқдан озодлиги ҳақида шов-шувли чиқишлар қилинганидан хабарингиз бор. Даромадидан солиқ тўламайдиган санъаткорлар барибир пенсия ёшига етгач, давлатдан пенсия олади. Шу сабабли, улар қонунчиликка кўра ойига 1 минимал иш ҳақи миқдорида ягона ижтимоий тўловни амалга ошириб боришлари лозим бўлади.
Кун.уз билан суҳбатда «Ўзбекконцерт» концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтди:
— Хонандалар тоифасига қараб лицензия учун тўлов қилиб, уни қўлга киритиб, концерт ва тўй-томошаларда кўрсатган фаолиятидан даромад солиғи тўлашмайди. Бу Солиқ кодексида белгилаб қўйилган.
Бироқ, лицензия олган киши хусусий тадбиркор ҳисобланади ва ойига 1 марта ягона ижтимоий суғурта тўловини ўз вақтида амалга ошириб туриши керак. Бу 1 минимал иш ҳақи — 150 минг сўмга яқин суммани ташкил этади.
Айрим санъаткорларимиз ушбу тўловни ўз вақтида тўлашмаётгани аниқланди. Айримларининг давлат олдидаги қарзи 3 миллион сўмгача етади. Республика бўйича 3 мингдан зиёд санъаткорга лицензия берилгани инобатга олинса, умумий қарз 600 миллион сўмдан ҳам ошгани аниқланди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўловни ўз вақтида оширмаган хонандаларга 1 июлгача муддат белгилаб берди. Ушбу муддатгача ягона ижтимоий тўловдан қарздорлик тўлиқ ҳажмда тўлаб бермаган санъаткорларнинг лицензияси вақтинча тўхтатилади.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025