Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимёнда йўқолган фуқаро қидирилмоқда
2017 йил 5 июль куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, Чимён тоғ ён бағрида фуқаро Б. Кадатеский йўқолган. ФВВ матбуот хизмати маълум қилишича, бу ҳақида унинг турмуш ўртоғи Снежана томонидан хабар берилган.
Снежананинг айтишича, Б. Кадатеский қўнғироқ қилиб, оёғи сингани ва ФВВ томонидан ёрдам кераклиги ҳақида хабар берган. Шу билан бирга у тоққа чиқиш йўналишини ҳеч ким билан келишмай махсус тоғга чиқиш анжомларисиз ва кўникмаларсиз пиёда кетганлиги аниқланди. Ушбу хабар олинган заҳоти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-қутқарув ишлари учун 3 та гуруҳ ажратилган.

6 июль куни эса қидирув ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли авиация кучлари жалб қилинди.
Ҳозирги пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 08.04.2025
Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди
21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади
22:08 / 06.12.2024
Президент Чимёнда капсула уйлардан иборат дам олиш масканини кўздан кечирди
12:04 / 13.08.2024