Спорт | 23:47 / 26.08.2017
11397
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед»да яна «қуруқ» ғалаба


Фото: Twitter/Premierleague

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг учинчи тур учрашувлари доирасида «Лестер Сити» билан ўйнади. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида манчестерликларнинг янги ҳужумчиси Ромелу Лукаку қаторасига учинчи ўйинда гол уриши мумкин эди, аммо у пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 70-дақиқада «МЮ» барибир ҳисобни очди — Маркус Рашфорд Генрих Мхитарян пасини голга айлантирди. 82-дақиқада Марвон Феллайни Жесси Лингард пасидан кейин ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари қаторасига учинчи ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда ғалабага эришмоқда. Энди «МЮ» 9 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда. «Лестер» 3 очкоси билан 16-поғонада қолган.

Англия чемпионати, 3-тур
Манчестер Юнайтед – Лестер 2:0
Голлар: 1:0 – 70 Рэшфорд, 2:0 – 82 Феллайни.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, Джонс, Мата (Рэшфорд, 67), Матич, Погба, Мхитарян (Феллайни, 74), Марсиял (Лингард, 76), Лукаку.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Маҳрез, Ндиди, Жеймс, Олбрайтон (Грэй, 60), Окадзаки (Кинг, 60), Варди (Слимани, 76).
Огоҳлантириш: Мхитарян (54).

Мавзуга оид