Спорт | 22:33 / 30.09.2017
7193
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Феллайнининг дубли "МЮ"га йирик ғалаба келтирди

Фото: Twitter/ManUtd

Англия чемпионатининг 7-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 3-дақиқасида Мата ҳисобни очган бўлса, 35- ва 49-дақиқаларда гол урган Феллайни дубль қайд этди. Учрашув асосий вақти якунланишига 4 дақиқа қолганида Лукаку жамоасининг 4-голини киритди. 

Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 3 Мата, 2:0 – 35 Феллайни, 3:0 – 49 Феллайни, 4:0 – 86 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Смоллинг, Валенсия, Мата (Эррера, 77), Янг, Матич, Феллайни, Мхитарян (Лингард, 66), Рэшфорд (Марсьяль, 72), Лукаку.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Сако, ван Анхолт, Уорд, Дилэйни, Миливоевич, Кабай, Сако (Ладапо, 74), Таунсенд, Панчон (Ридевалд, 69), Шлупп (Макартур, 68).

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Сток Сити – Саутҳемптон 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 40 Диуф, 1:1 – 75 Йосида, 2:1 – 85 Крауч.

Вест Бромвич – Уотфорд 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 18 Рондон, 2:0 – 21 Эванс, 2:1 – 37 Дукуре, 2:2 – 90 Ришарлисон.

Вест Ҳэм – Суонси 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Сако.

Борнмут – Лестер 0:0 (0:0, 0:0)

Мавзуга оид