Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тоттенҳэм» ғалаба қозониб, турнир жадвалида юқорилади
Англия премьер-лигасининг 11-турида «Тоттенҳэм Ҳотспур» «Кристал Пэлас»га қарши учрашув ўтказди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлимда Сонг Ҳёнг Мин томонидан урилди. Жанубий кореялик ҳужумчи рақиб жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни дарвозанинг олис бурчагига йўллади - 1:0.
Эндиликда «Тоттенҳэм» очколари сонини 23тага етказди ва турнир жадвалида ҳозирча учинчи ўринга жойлашди. Чемпионатда тўққизинчи мағлубиятини қабул қилиб олган «Кристал Пэлас» 4 очкоси билан охирги поғонада жойлашган.
Англия Премьер-лигаси
11- тур
Тоттенҳэм – Кристал Пэлас 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 64 Сонг Ҳёнг Мин.
Тоттенҳэм – Гассанига, Вертонген, Роуз (Дэвис, 90), Санчес, Орье, Сиссоко, Уинкс (Дембеле, 46), Эриксен, Дайер, Кейн (Льоренте, 77), Сонг Ҳёнг Мин.
Кристал Пэлас – Сперони, Уорд (Сако, 76), Дэнн, Сако, Кабай, Лофтус-Чик, Заа, Миливоевич, Таунсенд, Шлупп, Фосу-Менса.
Огоҳлантиришлар: Таунсенд (45), Шлупп (56).
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:45 / 27.12.2024