Жаҳон | 12:10 / 28.11.2017
5305
1 дақиқада ўқилади

Мадагаскарда тарқалган вабодан ўлганлар сони 200 нафардан ошди

Фото: Washington Times

Ҳинд океанида жойлашган орол давлат Мадагаскарда тарқалган вабо 200дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кейинги 50 йилликдаги энг хавфли вабо туфайли шу йилнинг 1 августидан буён ўлганлар сони 202 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек, 2,3 мингдан ортиқ киши вабога чалинган.

Вабо Мадагаскар жойлашган минтақага хос касаллик бўлиб, ҳар йили бу мамлакатда ушбу хасталикка чалиниш билан боғлиқ 400 ҳолат қайд этилади. 2016 йилда ҳам мамлакатнинг баъзи ҳудудларида вабо кучайганди. Аммо бу сафар хасталик мамлакатнинг йирик шаҳарлари Антананариву ва Туамасинда ҳам кузатилмоқда. Бундан ташқари, янги тарқалган вирус 24 соат ичида ўлимга олиб келувчи хавфли кўринишдир. Хасталикни антибиотиклар билан даъволаш мумкин, аммо вируслар тез кўпаймоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид