Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОФК президенти Ўзбекистон тез орада ЖЧга чиқишига ишонч билдирди
3-4 декабрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ОФК расмий сайтига ташриф борасида қисқача интервью берди.
«Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасининг асосий бирлаштирувчиси, балки Осиё футболининг элитаси ҳамдир.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФКнинг энг ёш аъзоларидан бири бўлишига қарамай, уларнинг ривожланиши жуда тез суръатда давом этмоқда. Мен ишонч билан айта оламанки, яқин орада Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўрамиз.
Кучли ва фаол янги раҳбар Умид Аҳмаджонов бошчилигида Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этиш керак», - дейди Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.
Ўз ўрнида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам юқори мартабали меҳмоннинг Тошкентга ташрифи ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
«Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти бизнинг таклифимизни қабул қилиб, пойтахтимизга ташриф буюргани ва у билан мулоқот қилиш имконияти юзага келгани биз учун ниҳоятда катта шараф.
Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК ташкил этадиган барча тадбир ва мусобақаларда иштирок этиши учун ҳамма ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз», - дея Аҳмаджоновнинг сўзларини келтиради ОФК расмий сайти.
Мавзуга оид
18:20 / 29.10.2024
Акрам Афиф — Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси!
17:46 / 29.10.2024
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!
12:55 / 10.01.2024
Рауф Инилеевни қитъада йил мураббийига айлантирган турнир. ОФК президенти Ўзбекистондан нега узр сўраганди?
14:47 / 03.11.2023