Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минг долларлик тендерларда тўғридан-тўғри шартнома тузилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 992-сонли қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорига ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, 5-бандда қуйидагилар баён этилмоқда:
«5. Тендер савдолари 1000 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.
Камида 1 минг АҚШ доллари суммасидаги бир контракт бўйича етказиб беришда харид товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул шартларни етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.
Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган суммага битта контракт бўйича етказиб беришда харид:
- харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;
- етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш йўли билан буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни инобатга олиш йўли билан амалга оширилади».
Мавзуга оид
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
09:48 / 14.03.2025
Фойдали қазилмалар ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик, ахборот алмашинувини кучайтириш – Ўзбекистон-Франция стратегик шериклик шартномасида нималар кўзда тутилган?
11:29 / 26.02.2025