Спорт | 14:15 / 23.01.2018
17413
2 дақиқада ўқилади

Ўтган мавсумда энг кўп пул ишлаб топган жамоалар номи маълум бўлди

Британиянинг Deloitte компанияси Европа клубларининг 2016/17 йилги мавсум даромадлари ҳисобига рейтинг тузиб чиқди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумдаги каби биринчи ўринни сақлаб қолган. Жамоа ўтган мавсумда ишлаб топган умумий даромади 676 миллион еврони ташкил қилган. Иккинчи ўринда бораётган «Реал» манкунианликлардан 1,7 млн евро камроқ ишлаб топган.

Рейтингда учинчи ўринни «Барселона» 648 млн евро даромад эвазига эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда «Бавария» (587,8 млн) ва «Манчестер Сити» (527,7 млн) боришмоқда.

Deloitte Money League ТОП-20лиги

1. «МЮ» – 676,3 млн. евро
2. «Реал» – 674,6
3. «Барселона» – 648,3
4. «Бавария» – 587,8
5. «Манчестер Сити» – 527,7
6. «Арсенал» – 487,6
7. «ПСЖ» – 486,2
8. «Челси» – 428
9. «Ливерпуль» – 424,2
10. «Ювентус» – 405,7
11. «Тоттенҳэм» – 355,6
12. «Боруссия» Д – 332,6
13. «Атлетико» – 272,5
14. «Лестер» – 271,1
15. «Интер» – 262,1
16. «Шальке» – 230,2
17. «Вест Ҳэм» – 213,3
18. «Саутҳемптон» – 212,1
19. «Наполи» – 200,7
20. «Эвертон» – 199,2

Топ-20дан Англиянинг 10 жамоаси ўрин эгаллаган. Рейтингда клубларнинг харажатлари ҳисобга олинмаган. Бу фақат ишлаб топилган пуллар ҳисоб-китоби саналади.

2015/16 йилги мавсумга нисбатан солиштирганда топ-20 клубнинг даромади 6 фоизга ўсиб, 7,9 миллиард еврога етган.

Мавзуга оид