Жаҳон | 12:19 / 21.02.2018
6839
1 дақиқада ўқилади

МДҲга аъзо 6 мамлакат махсус хизматлари аксилтеррор ўқув машғулотларини ўтказади

Фото: РИА "Новости"

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида МДҲнинг олти мамлакатида махсус хизматлар биргаликда  аксилтеррор ўқув машғулотларини ўтказади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Мазкур тадбирлар икки босқичда ташкил этилиб, унинг якуний қисми Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.

Бу ҳақида МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари, генерал-полковник Андрей Новиков маълумот берган. Унинг айтишига қараганда, ушбу марказ томонидан шу каби машғулотлар икки йилдан бери олиб бориляпти. Улар Ўрта Осиёда халқаро террорчиликка қарши қалқон вазифасини бажаради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид