Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ОАВ ахборотларида энди ёш чекловлари кўрсатилади
“Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди, деб ёзмоқда ЎзА.
Мазкур қонунда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи ва ёш тоифаларини белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу жамият ҳаётида янгилик. Эндиликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, блогерлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот каналлари орқали тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ёзувлари акс эттирилиши шарт. Қонунга кўра, ёшга оид таснифни белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар томонидан, шу жумладан, экспертларни жалб этган ҳолда мамлакатимиз ҳудудида тарқатиш бошлангунга қадар амалга оширилади.
Яъни, қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 9 сентябрь куни қабул қилинган мазкур қонун жорий йил 9 мартдан бошлаб кучга кирди.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025