Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон: бу Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо»сига ўхшаб кетади
Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича ишни ёзувчи Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романи билан таққослади. Унинг сўзлари идора расмий сайтида жойлаштирилган.
«Бу кўпроқ «Жиноят ва жазо»нинг бошланишига ўхшаб кетади, яъни барчамиз айбдор ким эканини аниқ тушуниб турибмиз, гап у тан олиши ёки уни қўлга олишлари ҳақида кетмоқда», - дея маълум қилган Жонсон.
Бундан ташқари, вазир Ғарб давлатлари томонидан россиялик дипломатларнинг оммавий равишда чиқариб юборилишини ёдга олди ҳамда Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқаётганига қарамай, ҳеч қачон ёлғиз қолмаслигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан тақдим этган материалларини бошланғич синф ўқувчилари расмлари билан тенглаштирганди.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024