Ўзбекистон | 00:46 / 02.05.2018
11762
1 дақиқада ўқилади

6та вилоятда фотоэлектр қуёш энергияси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

“SkyPower Global” хорижий компанияси юртимизда умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилинган.

Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент​ қарорига кўра, “SkyPower Global” хорижий компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

Шунга кўра, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш вазифаси топширилди.​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид