Спорт | 21:20 / 24.05.2018
2719
1 дақиқада ўқилади

Почеттино «Тоттенҳэм» билан янги шартнома имзолади

Фото: tottenhamhotspur.com

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино клубдаги ишини давом эттиради.

«Шпорлар» раҳбарияти аргентиналик мутахассис ва унинг мураббийлар штаби билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

The Telegraph хабарига кўра, Почеттино маоши 8,5 миллион фунт қилиб белгиланди. Энди у энг кўп даромад олувчи мураббийлар рўйхатида Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньодан кейин учинчи бўлиб олди.

Почеттино «Тоттенҳэм»да 2014 йилдан бери ишламоқда.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид