Жаҳон | 09:10 / 29.05.2018
22122
1 дақиқада ўқилади

Шифокорлар Скрипаллар нима сабабдан тузалиб кетганини тушунтириб беришди

Фото: ukr.media/Global Look Press

Солсберидаги шифохона шифокорлари Сергей ва Юлия Скрипални даволаш қандай қилиб муваффиқиятли натижа берганини тушунтириб беришди. Бу ҳақдаги тегишли лавҳа «Би-би-си»нинг ҳали эфирга чиқмаган Newsnight дастурида бор бўлиб, у дастурнинг твиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

«Бу одамларни даволашдаги муваффақиятнинг жиддий қисми генерик препаратлар билан жуда яхши базавий интенсив терапия, шифокорларнинг ажойиб жамоавий иши, ҳамшираларнинг фидойилиги билан боғлиқдир», - дея айтиб ўтди интенсив терапия бўлими мудири Дункан Мюррей.

Унинг қўшимча қилишича, «вазиятдан хабардор халқаро экспертлар» катта ҳисса қўшишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Скрипаль ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганди. 

Мавзуга оид