Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек олимининг халқаро эътирофи
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчилар академияси раиси Асқаров Иброҳим Раҳмонович ва Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом ҳадхари институти ректори Муҳаммад Юсуф ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчилар академияси ҳаёти, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар, зиёрат туризми соҳасида яратилган имкониятлар ҳакида маълумот берилди.
Суҳбат давомида Ислом ҳадхари институти ректори физика фанлари доктори, профессор Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда дунёнинг 20та кимё фанларидан бири «Товарлар кимёси» фани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, кимё фанлари доктори, профессор Ибраҳим Асқаров томонидан яратилганига юксак баҳо бериб, қолган 19та фан АҚШ ва Европа қитъалари мамлакатларида яратилгани, янги фан эса Ибн Сино юртида, ўзбек олими томонидан яратилганини олқишлашини билдирди.
Шу билан бирга, учрашувда Ўзбекистон тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчилар академияси ва Малайзия миллий университети қошидаги Ислом Хадхари институти ўртасида меморандум имзоланиши тўғрисида келишувга эришилиб, келажакда Малайзия Ислом ҳадхари институти билан Ўзбекистон тиббий илмий академияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши белгиланди.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025