Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Раҳимхон, Асилбек Негматов ва яна икки хонанданинг лицензияси тўхтатилди
"Ўзбекконцерт" Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, санъаткорлар Феруза Жуманиёзова, Асилбек Негматов ва Тоҳир Усмоновнинг лицензиясини тўхтатди. KUN.UZ мухбири 31 май куни бўлиб ўтган "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзусидаги йиғилишида берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Тадбир жараёнида маълум бўлишича, "Ўзбекконцерт" томонидан таклиф қилинган 85 нафар хонандадан бир нечаси келмаган. "Ўзбекконцерт" раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, санъаткорлар Феруза Жуманиёзова, Асилбек Негматов ва Тоҳир Усмоновларнинг тадбирга келмаганини ҳурматсизлик дея баҳолаб, уларни лицензиядан маҳрум қилиш тўғрисидаги буйруқни тайёрлашни топширди ва йиғилиш сўнггида уни ўқиб эшиттирди.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025