Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед» Фред трансфери ҳақида эълон қилди
«Шахтёр» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик ярим ҳимоячи Фред трансфери бўйича якуний келишувга эришган.
Клублар ҳозирча келишувнинг барча жиҳатларини ошкор этишмади, аммо «МЮ» 25 ёшли ушбу хавбек учун 60 миллион евро атрофидаги маблағ тўлаши маълум бўлган.
Бразилиялик футболчи «қизил иблислар» билан 5 йиллик шартнома тузади, унинг йиллик маоши миқдори 5 миллион еврога тенг бўлади.
Таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилувчи Фред «Шахтёр»да 5 йилдан буён тўп суриб келаётганди – у донецкликлар клубига 2013 йилда «Интернасьональ»дан келиб қўшилган. Бразилиялик хавбек кончилар жамоаси сафида жами 155 ўйин ўтказиб, жами 15 гол урган ва 15 голга узатма берган.
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:41 / 18.04.2025