Жаҳон | 10:08 / 01.08.2018
3657
1 дақиқада ўқилади

Бразилия бош прокуратураси мамлакат собиқ президентини қамоқда қолдиришни сўрамоқда

Фото: EPA-EFE

Бразилия бош прокуратураси мамлакат собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвани қамоқхонада қолдиришни сўрамоқда, деб хабар қилди EFE агентлиги.

Агентликнинг билдиришича, бош прокурор Ракель Дож олий судга Лула ҳимоячиларининг собиқ президентни озодликка чиқариш тўғрисидаги апелляциясини рад этишни сўраб мурожаат қилган.

Лула апрелда Куритиба шаҳрига олиб келинган ва коррупция иши бўйича қамоқ жазосини ўтай бошлаганди. У январда 12 йил-у бир ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Аввалроқ собиқ президент Petrobras нефть компаниясидаги коррупцион схемага алоқадорликда гумонланганди. Бразилия ҳукуматининг маълумотларига кўра, мазкур коррупцион схема иштирокчилари 3,8 миллиард долларга яқин маблағни қўлга киритишган.

Мавзуга оид