Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед» Зидандан бошқа клубларнинг таклифларини рад этишни сўради
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга мурожаат қилиб, ундан бошқа клубларнинг таклифларини қабул қилмасликни сўради.
Mirror манбаси берган маълумотга кўра, инглизлар клуби Зиданни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуриньо ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида кўришмоқда.
Қайд этиш керакки, «МЮ» жамоани Луи ван Гаал бошқарган вақтда Жозе Моуриньога худди шу каби илтимос билан чиққан эди.
Хабар қилинишича, Зидан ҳам «МЮ» билан ишлашга қизиқиш билдирмоқда ва айни дамда инглиз тилини ўрганмоқда.
Зидан шу йилнинг майида қаторасига учинчи марта Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққанидан кейин «Реал» бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди.
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:41 / 18.04.2025