Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карталардаги маълумотни янги дастурий таъминот ҳимоя қилади
Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминотини жорий этади, деб ёзмоқда Norma.
Қайд этилишича, бу ташкилотлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилган.
TransLink.iQ дастурий ечими қуйидаги имкониятларни беради:
• POS терминаллари тармоғини бошқариш;
• POS терминалларида банк карточкалари ёрдамида тўлов операцияларини амалга ошириш;
• карточкадаги операцияларни банк-эквайерга хавфсиз ва тезкор узатиш;
• ташқи тизимлар билан интеграцияланиш;
• POS терминали дастурий таъминотини масофадан туриб янгилаш;
• POS терминаллари функционалини масофадан туриб кенгайтириш ва ўзгартириш;
• POS терминаллари тармоғи ишини мониторинг қилиш;
• ҳисоботлар тузиш имконияти.
Ушбу дастурий ечимнинг жорий этилиши карталар эгалари ва сақловчиларининг шахсий маълумотлари ҳимояланиши даражасини ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
21:41 / 03.03.2025
Forbes: Россиядаги муҳим инфратузилма объектларининг 95 фоизи ҳали ҳам чет эл дастурий таъминотидан фойдаланмоқда
12:00 / 09.01.2025
Пластик карталар сонини чеклаш: мақсад ва оқибатлар ҳақида мутахассис фикри
23:57 / 18.10.2024
АҚШда Tesla’нинг 2,4 миллионта машинаси текширувдан ўтказилади
16:45 / 05.04.2021