Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МОҚ Токио Олимпиадасига ҳар бир лицензия учун 100 млн сўмдан мукофот пули ажратади
Миллий олимпия қўмитаси 2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага ҳар бир лицензия учун 100 миллион сўм мукофот пули белгилаган. Бу ҳақда қўмита расмий сайтида маълум қилинди.
«Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчи Денис Истомин ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида юқори рейтингга эга ўзбекистонлик спортчиларга 10 баробаргача кўпроқ стипендия тўланиши хабар қилинган эди.
«Токио-2020 Олимпиадасида ҳақиқатдан ҳам медаль олиши мумкин бўлган ўйинчиларни уларнинг рейтингига қараб ажратиб олдик. Уларнинг Миллий олимпия қўмитасидан оладиган стипендияси бошқаларига нисбатан камида 15 миллионга фарқ қилади. Уларнинг стипендияси миқдори 15 миллиондан 20 миллионгача этиб белгиланади. Қолганларники эса 2-5 миллион атрофида бўлиши мумкин. Мақсад – спортчилар рейтингда ўзларидан юқорида турган рақобатчиларига етишга интилишсин», - деб айтганди МОҚ бош котиби Жасур Матчанов.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025