Жаҳон | 20:55 / 06.03.2019
26770
1 дақиқада ўқилади

Бразилиялик Халк эронлик Халкни жангга чорлади

Фото: Instagram

Эронлик Халқ лақабини олган пауэрлифтер Сажад Ғарибий бразилиялик Халк – Ромарио дос Сантос Алвесдан ММА қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифини олди. 

Бўйи 188 см бўлган 27 ёшли Ғарибийнинг вазни 180 кгни ташкил қилади. 

Фото: Instagram

“Девқомат” анчадан бери аралаш яккакурашда дебют қилишни истайди, бироқ ўзига мос рақиб топа олмаяпти.

Унинг чорловларига охир-оқибат бразилиялик ҳамкасби жавоб қайтарган, у ҳам ватанида Халк деган лақаб олган.

Ромарио спортзалга бормагунча ва синтол инъекциялари ёрдамида бицепслари ўлчамини 25 дюймга етказмагунча ориқ қўриқчи бўлган.

Фото: Instagram

Бразилиялик Ғарибийни жангга чорлаган хабарни ижтимоий тармоқларда жойлаштирган. 

“Мен 120 кг вазн тўплайман, сен эса шу вазнгача озасан. Ўшанда мен сенинг бошингни узиб оламан”, деб ёзган ҳозирда эронликдан икки марта енгил бўлган Алвес. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид