Жаҳон | 15:58 / 10.05.2019
20046
1 дақиқада ўқилади
Сенатда чиқиш қилаётган Филиппин президенти елкасида улкан суварак ўрмалаб юрди
Филиппин президенти Родриго Дутерте сенатда чиқиш қилаётган чоғида унинг елкасига улкан суварак чиқиб олди, деб хабар берди Reuters.
Rappler нашри тақдим қилган лавҳада президент елкасида ўрмалаб юрган суваракка эътибор қилмагани акс этган. Бир оздан сўнг президентнинг ёнига ёрдамчиси югуриб келади ва ҳашаротни тушириб юборишга ҳаракат қилади. Шундан сўнг Дутерте суваракни силтаб пастга тушириб юборган.
Филиппин президенти ҳашаротни мухолифатчи либерал партия вакиллари жўнатган бўлиши мумкинлигини айтиб ҳазиллашган.
«Бу либерал! Аниқ», — дея киноя қилган Дутерте ва нутқини давом эттирган.
Мавзуга оид
18:35 / 24.05.2022
Дутерте Украинадаги урушни қоралади
20:39 / 30.11.2021
Дутертенинг вориси Филиппин президенти сайловларида иштирок этмасликка қарор қилди
22:18 / 12.10.2021
Филиппин президенти вакциналарга қаршиларни уйқуда бўлганларида эмлашни таклиф қилди
09:41 / 03.10.2021