Спорт | 09:32 / 27.05.2019
12332
2 дақиқада ўқилади

Видео: «МЮ» афсоналари «Бавария» афсоналарини йирик ҳисобда мағлуб этишди

Фото: AFP/Getty Images

26 май куни «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» афсоналари ўртасида «қизил иблислар»нинг 1999 йилдаги треблининг 20 йиллиги (чемпионат, Англия Кубоги ва Чемпионлар лигаси) шарафига хайрия учрашуви ўтказилди.

Ўйин Манчестердаги «Олд Траффорд» ўйингоҳида ташкиллаштирилди ва ўйинни томоша қилиш учун 61 175 томошабин келди. Учрашув майдон эгаларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, голларга Оле-Гуннар Сульшер, Дуайт Йорк, Ники Батт, Луи Саа ва Дэвид Бекҳэм муаллифлик қилишди.

«Манчестер Юнайтед» – «Бавария» – 5:0 (2:0)
Голлар
: Сульшер (5), Йорк (3), Батт (79), Саа (85), Бекҳэм (90).
«МЮ» афсоналари: Шмейхель – Невилл, Стам, Йонсен, Ирвин – Бекхэм, Батт, Скоулз, Блумквист – Йорк, Коул.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: ван дер Гоув, Пилкингтон, Браун, Берг, Сильвестр, Грининг, Поборски, Саа, Сульшер, Мэй, Шерингем.
«Бавария» афсоналари: Бутт – Витечек, Демикелис, Маттеус, Оттль – Зе Роберто, Эффенберг, Сержиу – Олич, Макай, Элбер.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Дреер, Бабель, Пфлюгер, Куффур, Аугенталер, ван Бюйтен, Нерлингер, Штернкопф, Шупп, Финк, Лакис, Янкер.

 

Мавзуга оид