Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш истеъдодларга лицензия бепул берилади — «Ўзбекконцерт»
Санъат соҳасида ўзини синаш иштиёқида бўлган истеъдодли талаба-ёшларга ўз фаолиятини қонуний асосда бошлаш учун бепул лицензиялар тақдим этилади. Бу хусусида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров ёшлар билан бўлиб ўтган ижодий учрашувда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қўшиқчилик соҳасида истеъдодини намойиш этмоқчи бўлган ёшлар ўз қонуний фаолиятларини бошлаб олишлари учун уларга бир йил муддатгача бепул лицензия берилади.
«Бундай имтиёзли амалиёт ёшларни қўллаб-қувватлаш сиёсати самараси ўлароқ илк марта амалга оширилмоқда. Ёшлардан талаб этиладиган нарса фақатгина истеъдод холос», дея Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, қайд этилишича, истеъдодли ёшлар «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тегишли овоз ёзиш студиялари хизматларидан бепул тарзда фойдаланишлари мумкин.
«Ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар ёшлар ўз ижод маҳсулларини яратиш учун овоз ёзиш студиясидан фойдаланишлари мумкин», дея таъкидлаган «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025