Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Россияда коронавирус гумони билан касалхонага ётқизилган ўзбекистонликларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Шифокорлар берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи қониқарли ва коронавирус симптомлари кузатилмаяпти.
Аввалроқ Хитойдан Тюменга келган самолётда коронавирусга чалинганлиги аниқланган хитойлик талаба билан бир самолётда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Нижневартовскдаги касалхонага ётқизилгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлади.
“3 февраль куни мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус гумони билан касалхонага ётқизилгани тўғрисида ОАВ хабарини тасдиқлади. Новосибирск-Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланганидан сўнг ушбу рейснинг барча йўловчилари ҳамюртларимиз билан касалхоналарга жойлаштирилган.
Бош консулхона юртдошларимиз жойлаштирилган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди. Шифокорлар берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи қониқарли ва коронавирус симптомлари кузатилмаяпти. Уларнинг анализлари Тюмень ва Новосибирск тиббиёт муассасаларига юборилган, у ерда пухта ўрганилганидан сўнг тиббий хулоса берилади”, дейилади ТИВнинг расмий телеграм-каналида.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмень вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022