Жаҳон | 22:46 / 05.02.2020
80717
1 дақиқада ўқилади

Истанбул аэропортида самолёт қўниш вақтида учга бўлакланиб кетди

Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчан аэропортига қўниш вақтида бортида 177 киши бўлган йўловчи самолёти фалокатга учради. 

Бу ҳақда CNN Turk нашри хабар берди. Pegasus Airlines авиакомпаниясининг Измирдан Истанбулга рейс бажарган Boeing 738 самолёти қўниш вақтида аэропортнинг учиш-қўниш йўлакчасида тўхтай олмай, ундан 60-70 метрга чиқиб кетган ва 40 метрлик жарликдан пастга қулаб, учга бўлакланиб, ёниб кетган.

Самолёт бортида 171 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ 52 кишини шифохонага жўнатишга тўғри келган. Барча йўловчилар эвакуация қилинган. 

Дастлабки тахминга кўра, фалокатга самолётнинг қўниши вақтидаги кучли шамол сабаб бўлган.

Маҳаллий вақт билан соат 18 атрофида юз берган воқеадан кейин аэропортда парвозлар вақтинчалик тўхтатилган. 

Мавзуга оид