Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ хорижда бўлган ёки четга чиқишни режалаштираётган фуқароларни коронавирус бўйича огоҳлантирди
Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди
Фото: Eugene Hoshiko / AP/TASS
Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида CОVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.
“Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакат фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022