Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланмаган
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатимиздаги бошқа давлатлар фуқароларига мурожаат қилди.
«Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига киришга қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли.
Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди», дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввалроқ 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилиши, Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022