Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда 2 ойлик танаффусдан кейин жума намозлари ўқишга рухсат берилди
Малайзия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли вақтинча тўхтатилган жума намозларини яна ўтказишга рухсат берди. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида 15 майдан жума намозлари 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўқила бошланади.
Бу ҳақда бош вазирнинг дин ишлари бўйича департаментидаги вазир Зулқифли Муҳаммад Ал-Бакрий баёнотида маълум қилинган.
“Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ижобий деб тан олинган ҳудудларда жойлашган масжидларда муайян эҳтиёт чораларига риоя қилинган ҳолда жума намозлари ўқилиши бошланади”, деб айтган амалдор. Бироқ унинг таъкидлашича, масжидда бир вақтда имомдан ташқари 30 нафаргача одам бўлишига рухсат берилади. Бундан ташқари, масжидга киришда тана ҳарорати ўлчанади ва ташриф буюрувчиларнинг шахсий маълумотлари ёзиб олинади. Ал-Бакрий сурункали оғир касалликларга эга одамларни масжидларга келмай туришга чақирган.
Айни вақтда Малайзияда 13 штатдан 8 тасининг ҳудуди яшил ҳудуд деб эълон қилинган.
Мамлакатда масжидлар ёпилиши ва жума намозлар тўхтатилиши ҳақидаги қарор март ойида коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб кетгандан кейин қабул қилинганди. Ўшанда пойтахт Куала-Лумпур атрофидаги ҳудудларда оммавий диний фестивал ўтказилиши вируснинг тарқалиши асосий ўчоқларидан бири бўлгани айтилганди. Фестивалда бир нечта давлатдан 16 минггача одам йиғилган.
Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 6,8 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 112 нафарни, соғайиб кетганлар 5,3 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Мамлакатда сўнгги кунлар янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025