Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади
Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми иссиқлик магистрал қувуридаги таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилади.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистрал иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида 19 июндан 5 июлга қадар рўй беради.

Шу муносабат билан Дўрмон йўли кўчасининг Зиёлилар ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси оралиғидаги йўлнинг бир томонлама қатнов қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Мавзуга оид
08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
11:37 / 22.04.2025