Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳомиладор аёлларни туғруқхонага қабул қилишда COVID-19 тест натижаси сўралмаслиги керак — Оқилов
Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар 3-сонли туғруқхонада қабул қилинмоқда. Вилоятларда ҳам белгиланган ҳудудларда бундай туғруқхоналар борлиги айтилди.
Пандемия шароитида ҳомиладор аёлларни туғруқхонага қабул қилишдан олдин улардан коронавирусга топширилган тест натижаси ҳақидаги маълумотнома сўраш ҳолатлари учрамоқда.
«Фуқаролардан айрим ҳудудларда ҳомиладор аёлларни туғруқхонага қабул қилишдан олдин тест таҳлили бўйича маълумотнома сўралаётгани, агар бўлмаса, бемор қабул қилинмаётгани хусусида мурожаатлар келмоқда.
Туғруқхоналар бундай маълумотномани сўрашлари керакмас. Стационарга қабул қилишдан олдин тана ҳарорати ўлчанади. Коронавирус симптомлари аниқланса, ушбу беморлар изоляцияга олинади. Касалликка чалинган ҳомиладор аёллар ихтисослаштирилган шифохоналарга жойлаштирилиши керак.
Тошкент шаҳрида 3-сонли туғруқхона ушбу инфекцияга чалинган ҳомиладор аёлларни қабул қила олади. Вилоятларда ҳам белгиланган ҳудудларда бор», – деди Оқилов 20 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Элмира Боситхонова 5 ой давомида Ўзбекистонда 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланганини айтган эди.
Мавзуга оид
21:31 / 29.11.2023
Қашқадарёдаги шифохонада 26 ёшли аёл туғуруқдан кейин вафот этди
20:23 / 04.08.2023
Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
12:07 / 16.12.2021
Фарғонада тўлғоқ тутаётган аёл туғруқхонага киритилмагани айтилди. Вазирлик изоҳ берди
01:06 / 08.01.2021