Ҳимоя ниқобларининг яна бир фойдали жиҳати маълум қилинди
Ҳозирда коронавирусдан ҳимояланишда энг асосий восита ҳисобланган ҳимоя ниқоблари куз ва қишда лаблар қуришишида ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда дерматовенеролог шифокор Алексей Едемский маълум қилди.
Шамол, совуқ ҳарорат, хонадаги иситиш тизими, қуруқ ҳаво лаб терисининг қуришишига олиб келади. Бу муаммо хейлит деб аталади. Юзга тақилувчи ниқоб эса бундай ҳолатда ёрдам беради. “Ниқоб остида иссиқхона эффекти вужудга келади. Бу эса муаммони чуқурлаштирмай, аксинча қандайдир маънода ҳолатни яхшилаши мумкин, чунки бунда ниқоб остида намлик кўпроқ бўлади”, деб айтган шифокор. Бунинг натижасида эса лаблар қуришиб кетмайди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, совуқ мавсумда кўчага чиққанда гигиеник помададан фойдаланиш керак. У лабда плёнка ҳосил қилиб, тери сиртидан намликнинг буғланиб кетиши олдини олади. Ёпиқ жойларда эса намлаш эффектига эга бўлган, мисол учун глицерин ёки гиалурон кислотали воситалар қўллаш мумкин.
Лаблар витаминлар етишмаслиги сабабли ҳам қуришиши ва ёрилиши мумкин. Шифокорнинг таъкидлашича, ҳозирда одамларга биоқўшимчалар ва витаминларнинг бетартиб қабул қилиниши хос бўлиб, бунинг оқибатида организмда витаминлар меъёридан кўпайиб кетади. Бу ҳам лаб терисининг қуришишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
23:19 / 26.10.2021
Лукашенкони шифохонада ҳимоя ниқобини тақишга мажбур қилишди (видео)
21:23 / 15.10.2021
Саудия Арабистонида кўчада ҳимоя ниқоби тақиш талаби бекор қилинди
22:15 / 29.06.2021
АҚШда коронавирусни аниқловчи ниқоб ишлаб чиқилди
21:48 / 17.02.2021