Ўзбекистон | 20:52 / 15.02.2021
5049
1 дақиқада ўқилади

Русланбек Давлетов бирорта ҳам вазирлик ўз лицензия ҳуқуқини беришга тайёрмаслиги ҳақида гапирди

Адлия вазири Русланбек Давлетов лицензия бериш бўйича соҳаларни камайтиришда идоравий манфаатлар тўқнашуви кузатилгани ва вазирлик ўзининг лицензия ҳуқуқини беришга рози бўлмаганини айтиб ўтди.

«Бу йил Адлия вазирлиги 200та қонун ҳужжатини ишлаб чиқди. Гувоҳи бўлганингиздек, лицензия бўйича президент қарори қабул қилинди. Жуда қаттиқ иш бўлди бу ерда.

Идоравий манфаатлар. Бирорта вазирлик ўзининг лицензия ҳуқуқини беришга тайёр эмас. «Йўқ, бу бизга керак. Бу нарсани биз бошқариб боришимиз керак, бу ердаги тизим эртага бузилиб кетади», дейишади.

Яъни замонавийлик киритиш нуқтайи назаридан идоравий манфаатлардан ўта олдик. Президентимизнинг сиёсий иродаси натижасида лицензия бериш бўйича тубдан янгиланган фармон қабул қилинди», дея Адлия вазирининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид