Жаҳон | 20:40 / 22.05.2021
6005
1 дақиқада ўқилади

Virgin компанияси космик туристлар учун мўлжалланган кемаси синовини бошлади

Virgin Galactic космик кемасининг синов парвозларидан бири ўтган йил декабрда муваффақиятсиз якунланганди.

Фото: Virgin Galactic

22 май куни Virgin Galactiс компаниясининг SpaceShipTwo Unity космик кемаси АҚШнинг Ню-Мексико штатидаги «Америка» космопортидан самога парвоз қилди. Бу ҳақда компания ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

Космик кема бортида икки нафар учувчи бор. Компаниянинг билдиришича, синов муваффақиятли якунланадиган бўлса, биринчи тижорий парвоздан олдин ўтказиладиган яна учта синов парвози қолади.

Virgin Galactic космик кемасининг синов парвозларидан бири ўтган йил декабрда муваффақиятсиз якунланганди. 

Компания 20 май куни навбатдаги синов парвози 22 майда амалга оширилишини эълон қилганидан сўнг унинг акциялари нархи 20,15 фоизга ўсди.

Virgin Galactic — космик туризм соҳасида дунёдаги биринчи компания. Ўтган йил ноябрда компания 2021 йилнинг биринчи чораги охирида Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон космик кемада парвоз қилишини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид